Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

“Интер”нинг асосий “девори”, “Атлетико” дарвозабони ва тўпурар Ҳоланд ёхуд ЖЧ-2022да қатнашмайдиган юлдузлар

Баҳо:
+ | -

Қатарда Жаҳон чемпионати бошланишига бир йилдан кўпроқ вақт бор. Катта футбол байрами 2022 йил 21 ноябрда бошланади. Баъзи қитъаларда ЖЧ-2022 мусобақаси саралаш учрашувлари якунланди. Кўпчилик терма жамоалар мундиал йўлланмасига эга чиқишган бўлса, бир қанча юлдуз футболчилар жаҳон чемпионатидан қуруқ қоладиган бўлди. Ҳозир эса Қатарда бўладиган ЖЧга бормайдиган футболчилар рамзий терма жамоасини тақдим этамиз.

 

Дарвозабон

Ян Облак (Словения)

Трансфермаркт маълумотларига кўра, сайёрамизнинг энг қиммат дарвозабони (70 миллион евро) Қатардаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади. Словения терма жамоаси Хорватия терма жамоасидан катта фарқ билан ортда қолиб, қўшимча кўрсаткичлар бўйича словакияликларга имкониятни бой бериб, тўртинчи ўринни эгаллади. Ҳалигача йирик халқаро турнирда иштирок этиш насиб қилмаган Облак январда 29 ёшга тўлади, кейинги жаҳон чемпионати вақтида эса 33 ёшга тўлади.Айтганча, Ян Сербияда ўйнаши мумкин эди. Сабаби, унинг онаси сербиялик. Мазкур жамоа эса мундиал йўлланмасига эга чиқди.

 

Ҳимоячилар

Берат Жимсити (Албания)

Албаниялик футболчи “Аталанта” футболчиси ҳисобланади. Жимсити ЖЧ-2022га чиқиши мумкин эди.  Сабаби, Цюрихда туғилган бўлиб, Швейцария ёшлар терма жамоаларида ўйнаган. Лекин, у аждодлари ватанини танлади ва йирик турнирларда умуман иштирок этмасдан қолиб кетиш хавфи остида.

 

Милан Скриньяр (Словакия)

Шкриньяр А сериянинг энг кучли ҳимоячиларидан бири ва дунёда Миландан кучлироқ марказ ҳимоячилар кам. Афсуски, Скриньяр ҳозирда терма жамоасидаги ягона юлдуз, шу сабабдан ҳам Словакия терма жамоаси Қатарга йўл олиш учун жиддий даъво қилиш учун етарли эмас эди.

 

Стефан Савич (Черногория)

Савич “Атлетико” сафида 200 дан ортиқ ўйин ўтказди, Диего Симеоне унинг ўйинини жуда ҳам қадрлайди ва бу гапни кўп такрорлайди. Стефан Европа лигасида ғолиб чиқди, Англия ва Испания чемпиони бўлди, Чемпионлар Лигаси финалида ўйнади, аммо ҳозирча у бу гўзал мамлакатнинг барча аҳолиси каби Черногория терма жамоасининг ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишни орзу қилади.

 

Ярим ҳимоячилар

Фрэнк Кесси (Кот-д’Ивуар) 

Мавсум охирида ярим ҳимоячининг “Милан” билан шартномаси тугайди ва Фрэнкни Европанинг кўпгина гранд клублари эркин агент сифатида қўлга киритишга тайёр. Кессининг клубдаги фаолиятидан ажойиб. Лекин, унинг терма жамоа миқёсида омади келмаган. Кот-д’Ивуар терма жамоаси гуруҳдаги биринчи ўринни Камерунга бой бериб, Африка саралашининг иккинчи босқичидан ўта олмади.

 

Наби Кейта (Гвинея)

“Ливерпуль” яримҳимоячиси Наби Кейта Африка қиъаси ЖЧ-2022 саралашининг иккинчи босқичида муваффақиятсиз иштирок этган Гвинея терма жамоаси сардори: “Филлар” гуруҳда бирорта ҳам ўйинда ғалаба қозона олишмади (4 дуранг, 2 мағлубият). Бу терма жамоа савияси маълум. Демак ортиқча гапириш шарт эмас.

 

Йосип Иличич (Словения)

Иличич ҳозирда 33 ёшда. У ҳозиргача терма жамоаси билан ЖЧда ҳеч қачон ўйнамаган. Кейинги мундиалда эса 37 ёшга тўлади ва катта эҳтимол билан Йосипга ҳам футбол бўйича энг йирик турнирда қатнашиш армон бўлади. Яна бир қизиқ маълумот шундаки, асли хорват бўлган Иличич Хорватия терма жамоасида ҳам ўйнаши ва ўтган жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлган бўлиши мумкин эди...

 

Мартин Эдегор (Норвегия)

Эдегор 14 ёшида биринчи марта ОАВда тилга олинган. Мартин ҳозирда бор-йўғи 22 ёшда. “Арсенал” аъзоси ақлли футболчи, лекин кўп нарса унга ҳалақит беради. Масалан, Эдегор “Реал Мадрид”да ўйнаб юрган пайтда, кўпинча захирада қолиб кетарди. Жорий мавсум аввалида у “Арсенал”га кўчиб ўтди ва асосий таркиб футболчисига айланди. Норвегия эса саралашда Нидерландия ва Туркиядан кейин 3-ўринни эгаллаб, ЖЧ йўлланмасини қўлдан чиқарди.

 

Доминик Собослои (Венгрия) 

Мазкур жойда Генрих Мхитарян бўлиши мумкин эди, лекин “Рома” аъзосининг ўйинида анча пасайиш бўлган. Собослои эса эндигина фаолиятини бошланган. У Австрияда ўйнади ва ҳозирда “Лейпциг” етакчиси ҳисобланади. Бироқ, терма жамоадаги фаолияти ёрқин эмас. Доминик жароҳати туфайли Евро-2020ни ўтказиб юборди, венгерлар эса ЖЧ-2022га чиқа олишмади.

 

Ҳужумчилар 

Пьер-Эмерик Обамеянг (Габон)

Обамеянгни таништириш керак эмас: Пьер клуб даражасида уч юзта гол урди. Шунингдек, у Габон терма жамоаси сардори ҳисобланади. “Арсенал” футболчиси миллий жамоаси сафида мунтазам равишда гол уриб келади.  Обамеянгнинг голлари Ливия ва Анголани мағлуб этишга ёрдам берди, аммо Салаҳи бор Миср термаси ҳеч қандай муаммосиз гуруҳда ғалаба қозонди ва саралашнинг сўнгги босқичига йўл олди.

 

Эрлинг Ҳоланд (Норвегия)

Шубҳасиз, Ҳоланд ҳозирги кунда бўлажак Жаҳон чемпионати учун энг катта йўқотиш ҳисобланади. Килиан Мбаппе ва Эрлинг Ҳолланд жаҳон футболида кейинги ўн йилликни белгилаб берадиган шахс деб тахмин қилинмоқда. Лекин терма жамоа даражасида эмас. Француз аллақачон жаҳон чемпионлигига эга чиққан, норвегиялик эса яна йирик турнирда қатнашмайдиган бўлди: унинг жамоаси Евро-2020 ва ЖЧ-2022да ҳам иштирок этмайди.  

Манба: Soccer.ru
Киритилди: 17:56, 19.11.2021.
Ўқилди: 2926 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.