Шарҳлаб, таҳлил қилиб ўтирадиган ўйин бўлгани йўқ. Шунчаки, Мессига тарихда қолиш учун яна бир имконият. Биринчи таймда иккита гол урган аргентиналик ҳужумчи иккинчи таймда бутунлай "қутуриб" кетди.
Натижада “Барселона” йирик ҳисобда ғалаба қозонди – умумий ҳисоб – 10:2! Умуман каталонияликларнинг немис жамоаларига қарши омадли юриши давом этмоқда. “Штутгарт”, “Бавария” ва мана энди, “Байер”. Мессининг рекорди ҳақида пастроқда ўқидингиз. Айтганча, шу пайтгача ҳеч ким ЕЧЛ нинг бир мавсумида икки марта хет-трик қилишга муваффақ бўлмаган экан. Эсингизда бўлса, гуруҳ босқичида Месси Чехиянинг “Виктория” жамоасига қарши сафардаги ўйинда хет трик қайд этганди. Ҳаммаси бўлиб эса, Месси уч ўйинда учтадан ортиқ тўп киритган ва бу кўрсаткич бўйича Филиппо Индзагига етиб олди.
Шунингдек, иккинчи таймда майдонга тушган Тельо ҳам икки гол киритишга муваффақ бўлди.
БАРСЕЛОНА – БАЙЕР 7:1 (2:0)
Голлар: Месси (25, 42, 49, 58, 84), Тельо (55, 62) – Бельараби (90).
БАРСЕЛОНА: Вальдес, Дани Алвес, Пике, Адриано (Муньеса, 63), Маскерано, Фабрегас, Бускетс, Хави (С. Кейта, 53), Иньеста (Тельо, 53), Педро, Месси.
БАЙЕР: Лено, Кадлец, Топрак, Райнартц, Г. Кастро, Л. Бендер (Шюррле, 55), Рольфес, Р. Аугусто (Очипка, 67), Швааб, Дердийўк (Бельараби, 55), Кисслинг.
Огоҳлантиришлар: Рольфес (12), Г. Кастро (45).