Мамлакат миллий чемпионатининг сўнгги турларига келиб кучлилар сафида ўз ўрнини сақлаб қолиш илинжидаги жамоаларнинг ўйинлари мухлислар диққат марказида турди. Бекободдаги “Металлург” – “Турон” жамоалари учрашуви ҳам бундан мустасно бўлмади. Меҳмонлар фақат назарий жиҳатдангина имкониятга эга бўлса, “Металлург”нинг тақдири ўзининг қўлида эди. Бекободликлар ғалаба қозонишгани тақдирда камида плей-офф учрашувини нақд қилиб қўярди.
Ўйин ҳам шунга яраша қийин, асабий ва курашларга бой бўлди. Майдоннинг ҳар бир қаричи, ҳар битта тўп учун муросасиз “жанг” кечди. Жанг тақдирини эса Шаҳзодбек Нурматов томонидан киритилган ягона гол ҳал этди. 22-дақиқада бурчакдан тўпни ўйинга киритиш комбинацияси бироз чўзилди. Аммо якунда у “Металлург”га омад келтирди. Станислав Андреевнинг такрорий узатмасидан унумли фойдаланган Шаҳзодбек Нурматов тўпни боши билан уриб рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.
Учрашувнинг биринчи таймида ҳудудий устунлик майдон эгалари томонида бўлса, иккинчи таймда ташаббус меҳмонлар томонига ўтиб кетди. Шундай қийин лаҳзаларда “Металлург” ҳимоячилари, бутун таркиб аъзолари ирода кўрсатди. Айниқса, дарвозабон Александр Лобановнинг ғалабага қўшган улуши беқиёс бўлди.
Суперлигадаги мавқеини узил кесил ҳал этиб олиш учун “Металург” охирги турда сафарда “Қизилқум” устидан ютуққа эришиши зарур. "Турон" эса Про лигага тушиб кетди.
Coca Cola Суперлига. 25-тур
"МЕТАЛЛУРГ" – "ТУРОН" – 1:0
Гол: Шаҳзодбек Нурматов (22)
Огоҳлантиришлар: Муҳаммад Исаев 42, Суннатилла Абдуллажонов 82, Владислав Касминин 82, Фарруҳ Иброҳимов 83
“Металлург”: 12.Александр Лобанов, 8.Саламат Қутибоев, 10.Шаҳзодбек Нурматов ( 9.Маҳмуджон Қудратиллаев, 56), 15.Зоҳид Абдуллаев, 21.Камолиддин Тожиев (6.Худойшукур Сатторов, 25), 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 28.Станислав Андреев, 48.Дилшод Раҳматуллаев (14.Аброрбек Тошқўзиев, 56), 70.Муҳаммад Исаев, 80.Фаррухжон Иброҳимов, 98.Дамир Темиров (79.Бобир Давлатов, 82)
"Турон": 87. Акмал Ортиқов, 4. Аслиддин Тоштемиров, 6. Сардор Абдураимов, 7. Суннатилла Абдуллажонов, 9. Ҳумоюн Муртозаев, 17. Музаффар Музаффаров (23. Отабек Зокиров, 79), 18. Фозил Мусаев (с), 19. Владислав Косминин, 43.Ким Бойонг (14. Дониёр Исмоилов, 79), 55. Даян Поньевич, 77. Билол Тошмирзаев.
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Найим Қосимов
Назоратчи: Рашид Айтеков
VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев
VAR ассистент: Рустам Лутфуллин
VAR назоратчиси: Владислав Цейтлин
Комиссар: Шерзод Ражабов.