Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Абдулла Саъд: «Ал-Араби»нинг муаммоси ҳимояда эмас — ҳужум чизиғида»

Баҳо:
+ | -

«Банияс»га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашаркан, Қатарнинг «Ал-Араби» клуби бош мураббийи Абдулла Саъд шогирдлари яратилган имкониятлардан фойдалана олмаганликлари мағлубиятга сабаб бўлганини қайд этиб ўтди. Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар бермоқда.

БААнинг «Банияс» ва Қатарнинг «Ал-Араби» клублари ўртасидаги ОЧЛ «В» гуруҳи 1-тур учрашуви 2:0 ҳисобида майдон эгалари ғалабаси билан якунига етди. Гуруҳнинг иккинчи учрашувида Ўзбекистон Кубоги соҳиби «Пахтакор» Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» жамоасига 0:4 ҳисобида имкониятни бой берган.

«Бизнинг муаммоимиз ҳимоя ёки яримҳимоя билан боғлиқ эмас. Биздаги муаммо – ҳужумда. Биз яратилган имкониятларнинг бирортасидан унумли фойдалана олмадик», деди «Ал-Араби» бош мураббийи.

«Бу муаммо фақатгина бугунги ўйинда кузатилгани йўқ, бу муаммо аввалдан ҳам бор эди. Биз кейинги ўйинларда, ушбу камчиликни бартараф этиб, яхшироқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз», деди Саъд.

«Мусобақа энди бошланди. Кейинги ўйинларда муваффақиятга эришиш учун ҳаракат қиламиз», дея қўшимча қилди «Ал-Араби» бош мураббийи Абдулла Саъд.

Гуруҳ босқичи 2-турида «Банияс» Тошкентда «Пахтакор» меҳмони бўлади. «Ал-Араби» эса ўз майдонида «Ал-Иттиҳод»ни қабул қилади. Ўйинлар 20 март куни бўлиб ўтади.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 11:26, 08.03.2012.
Ўқилди: 8184 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3207]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2219]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1900]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1886]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1840]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1751]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1747]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1741]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1607]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1532]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик