"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-тури доирасида бўлиб ўтган "Вильярреал"га қарши ўйинда (2:0) битта гол муаллифига айланди.
Шу тариқа, португалиялик футболчининг жорий мавсумда клуб сафида барча мусобақалар доирасида урган голлари сони 10тага етди (15 ўйинда). 36 ёшли футболчи кетма-кет 17 мавсумдан буён ўз клуби таркибида камида 10тадан гол уриб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг "МЮ" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган.