Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Чақирув кубоги-2012 старт олди

Баҳо:
+ | -

Бугун Непал пойтахти Катманду шаҳрида Чақирув кубоги-2012 мусобақасига старт берилди. Эслатиш жоиз, мусобақа ғолиби 2015 йил бўлиб ўтадиган Осиё кубогига ягона йўлланмани қўлга киритади. 

Ғолиблик учун 8 терма жамоа икки гуруҳда баҳс олиб боради. "А" гуруҳида Непал, Фаластин, Мальдив ороллари ва Туркманистон жой олган.

"В" гуруҳидан Тожикистон, КХДР, Ҳиндистон ва Филлипин ўрин олган, кўпчилик мутахассислар бу гуруҳни "ўлим гуруҳи" деб атамоқдалар. Негаки, бу гуруҳдан ушбу мусобақанинг турли йиллардаги ғолиблари - Тожикистон (2006), Ҳиндистон (2008) ва КХДР (2010) жамоалари жой олган.

"В" гуруҳи жамоалари бош мураббийлари мусобақа олдидан фикрлари билан ўртоқлашдилар:

Кемал Алиспахич, Тожикистон бош мураббийи:

- Жамоамиз мусобақага яхши тайёргарлик кўрди. Ҳамма йигитларимиз жангга тайёр. Яримҳимоячи Хуршед Маҳмудов ва ҳимочи Эраж Ражабовлар жароҳатларидан қутулиб, сафимизга қўшилишди. Бизнинг гуруҳимиз мусобақа биринчи босқичининг энг кучлиси. Биз рақибларни ҳурмат қиламиз, лекин ҳеч кимнинг олдида қўрқув ҳис қилмаймиз. Ҳамма жамоанинг плей-оффга чиқиш имконияти бор. Кўп нарса Ҳиндистон термасига қарши кечадиганбиринчи ўйинга боғлиқ бўлади. Рақибимиз кучли, лекин биз мусобақани кўтаринки кайфиятда бошлаш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз.

Савио Мадейра, Ҳиндистон бош мураббийи:

- Чақирув кубогига биз Дубайда тайёргарлик кўрдик. Йиғин вақтида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказдик ва мағлубиятга учрадик: Уммон- 1:5, Озарбойжон- 0:3. Ўртоқлик учрашувларда мағлубиятга учраш - расмий учрашувларда учрагандан кўра яхши. Жамоамиз яхши жисмоний тайёргарликка эга. Ишончим комил, биз ҳар қандай рақибга қарши қаттиқ курашамиз. Биз ҳам деярли барча жамоалар сингари Непалга кубок учун келганмиз. Фаворит деб КХДР термасини ҳисоблайман.

Ҳанс Михаел Вайсс, Филиппин бош мураббийи:

- Чақирув кубогида иштирок этиш учун барча кучли футболчиларимизни жамлай олдик, шу жумладан Исландия, Германия, Голландия ва Англияда иштирок этаётган легионерларимизни ҳам. Бугун эрталаб Англиянинг "Фулҳэм" клубининг дарвозабони Нил Леонард Этериж етиб келди, унинг иштироки сўнгги вақтгача сўроқ остида эди. Бизнинг минимал вазифамиз - гуруҳдан чиқиш.

Юн Жонг Су, КХДР бош мураббийи:

- Табиийки, бизнинг олдимизда ушбу совринни ўз қўлимизда сақлаб қолиш вазифаси турибди. Лекин буни амалга ошири жуда қийин бўлади. Ҳозир барча жамоалар тенглашган, ҳамма жонини бериб ўйнайди.

Бугун «А» гуруҳида дастлабки тур учрашувлари бўлиб ўтди. Туркманистон терма жамоаси Мальдив ороллари термаси устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, яқиндагина Озарбойжон терма жамоасини ўртоқлик учрашувида 2:0 ҳисобида енгган Фаластин терма жамоаси мезбон – Непал термаси устидан худди шу ҳисобда ғолиб чиқди.

Эртага «В» гуруҳида Тожикистон – Ҳиндистон, КХДР – Филиппин учрашувлари бўлиб ўтади.

Манба: fc-istiklol.tj
Киритилди: 23:41, 08.03.2012.
Ўқилди: 9801 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.