Кириш Регистрация

Рафаэль ван дер Варт:«Месси футбол ўйнашдан чарчаганга ўхшайди»

Баҳо:
+ | -

«Реал»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Рафаель ван дер Варт «ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Мессини танқид қилди. Нидерландиялик футболчининг фикрича, Месси «ПСЖ» учун ўйинларда ҳамма нарсани бермаяпти.

«Мессининг ўйини мени хафа қиляпти. У ҳаётдан нимани хоҳлашини тушуниши керак. Ё футбол ўйнайди, ё ўйнамайди. Шубҳасиз Мбаппе ва Неймар Мессидан яхшироқ кўринади. Криштиану Роналдуга қарасангиз, у қанчалик бошқача эканини кўрасиз. Роналду ҳар доим ўз жамоасини кучлироқ қилишни истайди ва майдонда бор кучи билан ҳаракат қилади.


Месси? Баъзан у майдонда шунчаки юради. Кейин ўйлай бошлайман, у ўз ҳолатидан уялмаяптими? У бу характерини Роналд Куман қўл остида бошлаган. Месси шунчаки футбол ўйнашдан чарчаганга ўхшайди», - дейди Ван дер Варт.

Киритилди: 16:38, 25.11.2021.
Ўқилди: 6034 марта.
Фикрлар: 54 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4718]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4389]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3948]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3583]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3559]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3433]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3015]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2777]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2434]

Бразилия терма жамоасидан келган чақирув Эдерсонни шошириб қўйди [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик