Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Превью: Кумуш ўйин хуштаги тажрибали ҳакам — Зокир Қодировга топширилди

Баҳо:
+ | -

Суперлигани якунловчи 26-тури доирасидаги АГМК - "Сўғдиёна" учрашуви олдидан мазкур ўйин ҳақида олмалиқликликлар томонидан тайёрланган превьюни тақдим этамиз.

Ўзаро ўйинлар тарихи ҳақида

— Мазкур жамоалар тўқнашувлари тарихига эътибор қаратсак, бўлажак ўйин жамоаларнинг 26-учрашувига айланади. Қайд этилган натижалар кўрсаткичи жиззахликлар фойдасида. Ўтказилган беллашувларнинг 8тасида АГМК ғалаба қозонган бўлса, "Сўғдиёна" ҳисобида 9 ғалаба мавжуд. Қолган 7 ўйинда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати кўрсаткичи эса жамоамиз фойдасига: 37-33.


Рақиб ҳақида

— "Сўғдиёна" айни пайтда 25 ўйиндан 44 очко тўплаган ҳолда жадвалда 4-ўринни эгаллаб турибди. Улуғбек Бақоев жамоаси жорий мавсум медаллар учун курашмоқда. «Сўғдиёна»да бронза ёки кумуш медалларига эгалик қилиш имконияти бор. Шу сабабдан ҳам рақиб бўлажак баҳсда фақат ғалаба учун ўйнайди.

АГМКнинг турнир жадвалидаги ҳолати ҳақида

— Жамоамиз мавсумни барқарор ўтказмоқда. Бўлажак ўйин мавсумдаги охирги учрашув бўлади. Айни пайтда жамоа ҳисобида 47 очко мавжуд ва мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибмиз. Эҳтимолий ғалаба жамоамизга 2-ўрин ва кумуш медалларини кафолатлайди.


Тайёргарлик ҳақида

— АГМК 1 ҳафта ичида учинчи ўйинни ўтказиш арафасида. Кубок доирасидаги 120 дақиқалик драматик ўйиндан кейин кумуш медаллари учун бўладиган жиддий баҳсга тайёргарлик кўриш учун жамоамизга тўлиқ машғулот ўтказиш учун 1 кун фурсат бўлди. Шунга қарамасдан жамоа ўйин масъулиятини тўлиқ ҳис этган ҳолда бўлажак учрашувга жиддий ҳозирлик кўрмоқда.


Хуштак эгаси

— Кумуш ўйинни бошқариш тажрибали рефери Зокир Қодиров гарданига тушди. Мазкур тайинлов Зокир Қодиров учун АГМК иштирокидаги 17-баҳсга айланади. Зокир Қодиров бошқарган ўйинларда жамоамиз: 5 ғалаба, 3 дуранг ва 8 мағлубият қайд этган.

Муҳим ўйинни тажрибали ва жамоамизнинг етакчиси саналган Санжар Турсунов дисквалификация туфайли ўтказиб юборади. Рақиб жамоадан ҳам Сардор Қулматов дисквалификация сабабли баҳсда иштирок этмайди.


Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 26-тури доирасидаги "Сўғдиёна"га қарши ўйин 27 ноябрь куни Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасида соат 15:00да бошланади.

Суперлига, 26-тур.

27 ноябрь, шанба.

АГМК — «Сўғдиёна»
Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Ҳусниддин Шодмонов, Дониёр Сайлалов, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Марат Исмаилов
VAR ҳаками: Акобирҳўжа Шукуруллаев
VAR ассистент: Александр Сидоров
VAR назоратчиси: Владислав Цейтлин
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Манба: AGMK klubi matbuot xizmati
Киритилди: 23:32, 25.11.2021.
Ўқилди: 1798 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.