Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

ЖЧ-2022. Бугун Европадаги саралаш плей-офф босқичига қуръа ташланади

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Европа қитъасида ЖЧ-2022 саралаши доирасида гуруҳ босқичи баҳслари якуни бўйича 10та гуруҳ ғолиблари тўғридан-тўғри Мундиал йўлланмасини қўлга киритишди. Яна 3та йўлланма эгаси эса плей-офф босқичи ўйинлари орқали аниқланади. Плей-оффда эса 12та жамоа иштирок этади. Ушбу босқичга қуръа ташлаш маросими бугун — 26 ноябрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда батафсил маълумот бериб ўтамиз.

Қайси жамоалар иштирок этади?
Саралашнинг 10та гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоалар плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритишди. Шунингдек, УЕФА миллатлар лигаси-2020/2021да ўз гуруҳларида биринчи ўринни олган, аммо ЖЧ-2022 саралаш гуруҳида дастлабки 2та ўриндан бирини эгалламаган ва рейтингда юқори ўринни эгаллаган 2та терма жамоага плей-оффда иштирок этиш имконияти берилди. Бу 2та ўринни Австрия ва Чехия терма жамоалари эгаллашди.

Мазкур 12та жамоа гуруҳ босқичида кўрсатган натижаси (очко, тўплар фарқи, урган голлари сони ва ҳоказо) асосида 2та саватчага ажратилди.

1-саватча
Португалия
Шотландия
Италия
Россия
Швеция
Уэльс

2-саватча
Туркия
Польша
Шимолий Македония
Украина
Австрия (УЕФА миллатлар лигаси орқали)
Чехия (УЕФА миллатлар лигаси орқали)

Қуръа тартиби
Дастлаб юқори саватча вакиллари тортилади. Сўнгра иккинчи саватча жамоалари қуръада тортилиб, бирин-кетин биринчи саватча термаларига рақиб бўлишади. Шу тариқа, 6та жуфтлик аниқланади. Ўйин 1-саватча вакили майдонида ўтказилади. Ғолиб жамоа кейинги босқичга йўл олади.

Биринчи босқичдаги дастлабки 2та жуфтлик ғолиблари ЖЧ-2022 йўлланмаси учун тўқнаш келишади ("А" йўл). Шу тарзда 3 ва 4-жуфтлик ("B" йўл), 5 ва 6-жуфтлик ("C" йўл) ғолиблари иккинчи босқичда ўзаро тўқнаш келишади ва Мундиал йўлланмаси учун курашишади.

Иккинчи босқичда ҳар бир "йўл" мезбонини аниқлаш учун алоҳида қуръа ташланади.

Чеклов: Украина ва Россия терма жамоалари плей-офф босқичида ўзаро тўқнаш келишмайди.

Тақвим

Ярим финал ўйинлар: 2022 йил 24 март
Финал ўйинлари: 2022 йил 29 март.

ЖЧ-2022 қачон ўтказилади?
Жаҳон чемпионатининг финал босқичи 2022 йилнинг 21 ноябрь - 18 декабрь кунлари Қатарда ўтказилади. Унга қуръа ташлаш маросими 2022 йилнинг апрель ойида ўтказилади.

Манба: stadion.uz

Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

Киритилди: 14:30, 26.11.2021.
Ўқилди: 5647 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.