Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Нани «Орландо Сити»дан кетаётганини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клуби ва Португалия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Луиш Нани АҚШнинг «Орландо Сити» жамоасини тарк этаётганини эълон қилди.

«Барча яхши нарсалар қачондир тугайди. Гўзал лаҳзаларга тўла учта ажойиб мавсумлар, янги  танишувлар ва муваффақиятлардан сўнг мен «Орландо Сити»ни тарк этяпман.

Орландо — мен бу шаҳарни ўз уйим дея айта оламан. Унинг инсонлари ажойиб, ишқибозлари фантастик, аммо менинг клуб билан шартномам якунига етди. Клуб уни узайтирмасликка қарор қилди. Клуб ўз тарихида илк марта MLS плей-офф босқичида иштирок этганида жамоа сардори бўлиш мен учун шарафли бўлди.

Мухлислар мени ва оиламни илк кунданоқ қай тарзда қўллаб-қувватлашганини ҳеч қачон унутмайман. Сиз ўзингизга мен каби дўст ва мухлисни орттирдингиз. Сизларга энг яхши тилакларимни билдираман», — дея ёзди Нани твиттер орқали.

35 ёшли футболчи 2019 йилдан буён «Орландо Сити» сафида тўп тепиб келаётганди. Нани «Манчестер Юнайтед»дан ташқари «Спортинг», «Фенербахче», «Валенсия» ва «Лацио» клубларида ўйнаган.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 08:06, 27.11.2021.
Ўқилди: 1838 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4376]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2698]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2624]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2606]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2492]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2446]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2409]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2272]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2148]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2130]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик