Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Битта терма жамоа бутунлай йўқ бўлмоқда

Баҳо:
+1 | -

Тинч океанида ороллардан ташкил топган Кирибати республикаси халқи қўшни ўлка Фижига кўчишмоқда. 

Ҳозирданоқ ўлкаларини тарк этиш ҳаракатига тушган кирибати халқи замонавий дунёнинг мажбуран кўчирилган илк халқи сифатида тарихдан жой оладиган бўлишди. 

Океан сатҳи тобора кўтарилаётгани боис сув остида қолиш хавфи кучаймоқда. Шу боис  Фижи давлати билан келишувга эришганини маълум қилган мамлакат президенти Аноте Тонг "Фижи ҳукумати бизга 2428 гектарлик майдон ажратишга рози бўлди" деб интервью берди. 

Балиқчилик билан кун кўрувчи 113 минг аҳолига эга Кирибати халқи бутунлай бошқа жойда янги давлат қуришлари мумкин. Президент шунингдек, ўз интервьюсида кирибатиликларга "Фижида кўчманчи халққа муомала қилгандек муомала қилишмайди, биз ҳам биринчи даражали фуқаро бўламиз" деди. 

Вити Леву оролини сотиб олишга 9,9 миллион доллар сарфланган. 

850 минг аҳолига эга Фижи кирибатиликларга ғарбий минтақасидан жой ажратади.  

Кирибатида футбол ўтган асрнинг 50-йилларида ривожлана бошлади. Мамлакат футбол федерациясига 1980 йилда асос солинди. 1984 йилда ОФКга, 1985 йилда ФИФАга аъзо бўлди. Кирибати терма жамоаси ўз тарихида 7 та учрашув ўтказган.   

Мамлакатдаги энг катта стадион "Баирики Нэшнл Стэдиум" бўлиб, 2500 томошабинни ўз бағрига сиғдира олади. Қизил либосда тўп сурувчи терма жамоа тарихидаги энг йирик мағлубиятни Фижи терма жамоасига қарши ўйинда қабул қилиб олган, бу учрашувда фижиликлар балиқчилардан тузилган термани аяб ўтирмаган, яъни нақ 24 та гол киритишган. Терма жамоа тўпурари Лоуренс Немейа ҳисобланади, ўйин услуби Фернандо Торресникига ўхшаб кетадиган ушбу "моҳир" ҳужумчи рақиблар дарвозасини оз эмас, кўп эмас 2 бор ишғол этган.  

 
Манба: google.co.uz

Охирги бор ФИФА рейтингида 225-ўринда қайд қилинган Кирибати терма жамоаси кейинги пайтда ўртоқлик учрашувларда ҳам ўйнамай қўйганга ФИФА рейтингидан ҳам олиб ташланган эди. 

Киритилди: 16:19, 09.03.2012.
Ўқилди: 11422 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.