Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси президентлигига қайта сайланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабар берганимиздек, айни дақиқада Швейсариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро қиличбозлик федерациясининг Конгресси давом этмоқда.

Конгресс кун тартибидаги асосий масала ташкилотга янги Олимпиада цикли учун раҳбар сайлаш эди. Унда амалдаги президент Алишер Усмонов ғалаба қозониб, ташкилотдаги бошқарувини давом эттирадиган бўлди.

Мазкур тадбирга расмий меҳмон сифатида ташриф буюрган Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах Алишер Усмоновни сайловдаги ғалабаси билан табриклади. Эслатиб ўтамиз, А.Усмонов 2008 йилдан бери Халқаро қиличбозлик федерациясини бошқариб келмоқда.

Қувонарлиси, сайлов якунларига кўра ҳамюртларимиз ҳам ташкилотнинг бир қатор бўлимлари таркибий қисмига киришди. Жумладан, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Бош котиби Гулнора Саидова тарғибот қўмитаси, Токио-2020 Олимпиадасида реферилик қилган Аида Ҳасанова ҳакамлар қўмитаси таркибига киритилди.

Тадбир давомида 2023 йилги жаҳон чемпионатига мезбон Тошкент шаҳрининг тақдимоти намойиш этилди. Тақдимотни Ўзбекистон МОҚ ва Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ҳамда Гулнора Саидова ўтказишди. Гарчи у кўпчиликда катта қизиқиш уйғотган бўлса ҳам, якунда мезбонлик Миланга насиб этди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси асли ўзбекистонлик бўлган Алишер Усмоновни ушбу лавозимга қайта сайлангани билан муборакбод этиб, унинг келгуси фаолиятида ҳам муваффақият тилаб қолади.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 21:34, 27.11.2021.
Ўқилди: 2111 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.