Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

“Барса”нинг ҳужум чизиғида муаммолар бор

Баҳо:
+ | -

Каталон клуби бош постига янги тайинланган Хави Эрнандес бошчилигидаги жамоа учун Ла Лига баҳслари осон кечмаяпти.

Испан мутахассисининг иккинчи ўйинида “кўк-анорранглилар” “Вильярреал” билан тўқнаш келишди (3:1) ва учрашувнинг дастлабки 45 дақиқасида жамоалар ҳисобни очишнинг уддасидан чиқа олишмади.

Шу тариқа, Хави қўл остида ўтган жами беш бўлим давомида каталонияликлар фақат бир марта рақиблари дарвозасини ишғол қилди. Бу мураббийнинг “Эспаньол”га қарши дебют ўйинида содир бўлган. Ўшанда Мемфис Депай пенальтини голга айлантирган эди.

Опта статистик порталининг хабар беришича, “кўк-анорранглилар” ушбу баҳсларнинг барчасида гол уриш учун умумий 34 марта дарвоза томон зарба беришган.
Бу эса яқин йиллар ичида қайд этилган энг ёмон кўрсаткич ҳисобланади.

Футболчилар гарчи зарбалар борасида сермаҳсулликни кўрсатаётган бўлсаларда, унинг якунида муваффақияциз ҳаракат қилишмоқда.

Киритилди: 10:54, 28.11.2021.
Ўқилди: 3179 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.