«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино «Сент-Этьен»га қарши ўйинда жамоа сафида дебют қилиши мумкин бўлган испаниялик ҳимоячи Серхио Рамос ҳақида фикр билдирди.
"Рамос ўзини нормал, профессионал тарзда тутмоқда, жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда. Бу яхши. У катта тажрибага эга таниқли футболчи ва ажойиб чемпион.
У жамоага ўз билими ва қадриятларини олиб келиши мумкин. У ўйнаши керак. Келинг, у Ла Лигадан бутунлай фарқ қиладиган лигага қандай мослашишини кўрамиз”, - деди аргентиналик мутахассис.