Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

«Челси» ва «Манчестер Юнайтед» «Барселона»нинг собиқ ҳужумчисига қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

«Палмейрас» ҳужумчиси Витор Роке «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» клублари қизиқиш доирасига тушди.

Transfer News Live журналист Экрем Конурга таяниб хабар беришича, Англиянинг икки гранди 21 ёшли бразилиялик футболчининг ривожини кузатмоқда ва уни қишки трансфер ойнасида сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ҳозирча клублар ўртасида музокаралар олиб борилмаяпти, улар фақат футболчи ҳақида маълумот тўпламоқда.

«Палмейрас» Роке учун тахминан 50–60 миллион евро ҳамда унинг кейинги трансферидан улуш талаб қилиши мумкин. Ҳужумчи 2025 йил февраль ойида 25,5 миллион евро эвазига «Барселона»дан «Палмейрас»га ўтган.

Transfermarkt 21 ёшли футболчининг ҳозирги бозор қийматини 38 миллион евро деб баҳоламоқда.

Киритилди: 07:01, 08.09.2026.
Ўқилди: 695 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик