Ярим ҳимоячи Марсело Брозович «Интер» билан ҳамкорликни узайтиришга рози. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар бермоқда.
Брозовичнинг янги шартномаси 4 йилга мўлжалланган. Футболчи мавсумда тахминан 6 миллион евро ишлаб олади.
Яқин орада «Интер» Марсело Брозович билан янги меҳнат шартномаси имзолангани ҳақида расман эълон қилиши кутилмоқда.