ПСЖ ҳужумчиси Неймар Франция чемпионатининг 15-туридан ўрин олган "Сент-Этьен"га (3:1) қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида жароҳат олди. Бразилиялик вингерга рақиб футболчиси зарба бериши натижасида чап тўпиғи жиддий шикастланди.
29 ёшли ҳужумчи бир неча дақиқа давомида шифокорлар ёрдамини олди ва охир-оқибат майдонни замбилда тарк этди.