Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

"Қўқон-1912": 2021 йилги мавсум якунлари, тарихий натижалар

Баҳо:
+ | -

Мана ҳаш-паш дегунча 2021 йилги футбол мавсуми ҳам ўз якунига етди. Барча жамоалар ўз ҳаракатларига яраша турнир жадвалида ўринларига эга бўлишди. Кимдур олдига қўйган вазифани бажарди, кимдур бажара олмади. Футбол шуниси билан қизиқ. Кутилмаган натижалар, аламли мағлубиятлар ва ҳис-ҳаяжонга бой қувончли ғалабалар. Футбол буларнинг барчаси билан гўзал.


“Қўқон-1912” жамоаси ҳам ўтган мавсумни баҳоли қудрат ўтказди. “Шунқорлар” ўтган мавсум суперлига ўйинларида 9 ғалаба, 9 дуранг ва 8 та ўйинда мағлубият қайди этишди. Тўплар нисбати 37-36 , жамғарилган очколар сони 36 та ва турнир жадвалида 8 ўрин қўлга киритилди. Сафардаги ўйинларда Бахтиёр Ашурматов шогирдлари 21 та очко ишлашди ва бу борада “Пахтакор”дан кейин 2-ўриндаги натижани қайд этишди. Тўғри жамоа ўз олдига қўйган вазифани қайсидур маънода уддалай олмагандур, бироқ футболчилар бу йилги мавсумни ёмон ўтказишди дея олмаймиз.

“Шунқорлар” ўтган мавсум давомида бир нечта тарихий натжаларни янгилай олишди. Масалан бу йил суперлигадаги энг кўп “голли серия” (18 ўйин) Ашурматов шогирдларига тегишли бўлди. “Қўқон-1912” жамоаси сўнгги бор, 2 май 2021 йил куни , 8-турда Тошкентда “Пахтакор” дарвозасига йўл топа олишмаган. Шундан сўнг ўтган барча ўйинларда футболчилар рақиблар дарвозасига гол киритишни уддалашди.

Суперлиганинг 19-тур учрашувини Бекобод шаҳрида “Металлург” жамоасига қарши ўтказган “Қўқон-1912” жамоаси, Иван Йосовичнинг голи эвазига 0-1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ғалаба тарихий ғалаба эди . Бекободда сўнги марта Қўқонлик футболчилар 2002 йил 23 март куни, олий лиганинг 2 тур ўйинида 0-2 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Шунингдек, суперлига 21-туридан ўрин олган “Пахтакор” жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйинда 4-2 ҳисобида ғалаба қозонган қўқонликлар, “Пахтакор”га қарши Ўзбекистон чемпионати ўйинларидаги 18 йиллик ғалабасиз ўйинлар қора анъанасига барҳам беришди. Қолаверса “Пахтакор” дарвозасига сўнгги йилларда ҳеч қайси жамоа 4 та гол кирита олмаган. Шунингдек сўнги турда Наманганда “Навбаҳор” жамоаси устидан 2-3 ҳисобида ғалаба қозонган "шунқорлар" яна бир ҳеч қайси жамоа футболчилари амалга ошира олмаган вазифани уддалай олишди, яъни бу мавсумда ҳеч бир жамоа Ўткир Юсупов дарвозасига бир ўйинда 3 та гол кирита олмаган эди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Қўқонлик футболчилар мавсум давомида ўз мухлисларига кўплаб қувончли ва ҳаяжонли дақиқаларни тақдим эта олишди.

Манба: Қўқон-1912 матбуот хизмати
Киритилди: 19:38, 29.11.2021.
Ўқилди: 1505 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.