“Женоа” бош мураббийи Андрей Шевченко Италия чемпионатининг 15-туридан ўрин олган “Милан”га қарши ўйиндан олдин кайфияти ҳақида гапирди.
“Албатта, мен бу учрашувни интиқлик билан кутяпман, лекин ҳозир ҳис-туйғуларимни жиловлашга ҳаракат қиляпман. “Женоа” мухлислари учун қўлимдан келган барча ишни қилишга ваъда бергандим. Бўлажак ўйинда эса “Милан”ни қийин аҳволга солиб қўйиш учун бор кучимни сарфлайман.
Мен ҳар доим "Милан"ни қўллаб-қувватлайман, лекин "Женоа" билан ўйинларда эмас", - деди украиналик мураббий.
Эслатиб ўтамиз, "Женоа" - "Милан" учрашуви 2 декабрь, Пайшанба куни Тошкент вақти билан 00:45 да старт олади.