“Манчестер Юнайтед”нинг голландиялик яримҳимоячиси Донни ван де Бек бошқа инглиз жамоасига ўтиши мумкин. “Todofichajes” нашрининг хабар беришича, “Ньюкасл” ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашга қарор қилган. Келишув январь ойида амалга ошиши мумкин.
Манбага кўра, томонлар музокараларнинг якуний босқичига келишган. Тахминларга кўра, келишув 20 миллион еврони ташкил қилади.
Олдинроқ голландиялик футболчига “Арсенал” ва “Реал” клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Донни жорий мавсумда тўртта ўйин ўтказиб, битта гол урди.