«Реал Мадрид»нинг бразилиялик вингери Винисиус Жуниор жорий мавсумдаги формаси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«18 та ўйинда 11 та гол, 5 та голли узатма ва 2 та пенальти ишлаб олдим. Мавсум охирига шу йўл билан келмоқчиман ва ҳамма нарсада ғалаба қозонишга тайёр бўлмоқчиман. Менимча, жамоа бунга тайёр», - дейди бразилиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, бугун Винициус ва «Реал» Ла Лиганинг 9-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинда Билбаонинг «Атлетик»ига қарши ўйин ўтказади.