Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Бошқа давлатлар шарафини ҳимоя қилиши мумкин бўлган супер юлдузлар ҳақида

Баҳо:
+ | -

Фуқаролик – бу ўзгарувчан тушунча. Шундай экан ҳозирги кунда исталган атлет ўз фуқаролигини ўзгартириб, бошқа давлат шарафини ҳимоя қилиши мумкин. Аммо шундай футболчилар борки, уларда бошқа бир давлат сафида тўп суриш имкони, шундоқ ҳам мавжуд. Қуйида ана шундай юлдузлар ҳақида маълумотга эга бўласиз.

Лерой Сане

Лерой Сане немис шаҳри ҳисобланган Эссенда туғилиб ўсган. У Англиядан бошқа немислар сингари ўз она юртига, Германия қайтди. Бу қайтиш эса «Бавария» билан боғлиқ эди. Санеда майдонни яхши кўра олиш, тактик зийраклик мавжуд. Чунки у «Шалке» академияси сабоқларини олган. Уни биз ҳозирга қадар халқаро майдонда Германия терм жамоасининг бир бўлаги сифатида биламиз. Аммо бошқа томондан, Саненинг яна бир юлдуз, Садио Мане билан боғлиқ жиҳати мавжуд. Чунки у ҳам Мане каби Сенегал терма жамоасида тўп суриши мумкин эди. Негаки, унинг отаси Сулаймон Сане ушбу терма жамоада кўп йиллар ҳаракат қилган ва 29та гол уришга эришган. Собиқ «Ман Сити» ҳужумчиси, шунингдек, Франция термасида ҳам тўп суришга ҳаққи бор. Чунки унинг отаси Франция диёрида улғайган. Аммо у Германияни танлади. Тўғрида, инсон қаерда туғилиб ўсса, ўша ерни ватан деб билади. Унинг ўзи бу ҳақида шундай дейди:

«Мени Сенегал ёки Франция либосини кийишим билан боғлиқ гапларга ўрин йўқ. Менинг юртим Германия ва мен бундан фахрланаман! Мени танамда Сенегал ва Германия харитаси туширилган таттировкалар бор. Францияники эмас».

Килиан Мбаппе

Дунёга машҳур «Nike» фирмаси расмий саҳифасида бир пост жойлайди. Унда шундай фикр баён қилинган эди: «1998 йил Франция футболида унутилмас бўлган. Чунки ўша йили Килиан дунёга келади».
Ёш футболчи Пеледан кейин Жаҳон чемпионати финалида гол урган энг ёш ўйинчига айланганди. У Париж яқинидаги Сент-Денис шаҳарчасида катта бўлади. Ҳозир эса Париж шаҳри шарафини ҳимоя қилмоқда. Шунга қарамай, унинг отаси Уилфрид, асли камерунлик. Шу сабаб Мбаппе Камерун термаси шарафини ҳимоя қилиш имконига ҳам эга. Тасаввур қилинг, Килиан Мбаппе Африка Миллатлар кубогида тўп сурмоқда...

Алфонсо Девис

Девиснинг ҳаёти илк даврдан қийинчилик билан бошланади. Футболчининг онаси уни Будумбурамда, Ганадаги қочоқлар лагерида дунёга келтиради. Девиснинг яқинлари Либерия давлатидан қочиб келишган эди. Негаки, у ерда фуқаролар уруши бўлаётганди. Бу воқеа сабаб, 450 мингдан зиёд либериялик фуқаролар дунёнинг бошқа нуқталарига кетишга мажбур бўлган. Алфонсонинг ота-онаси ҳам Канадага йўл олади. Шунинг учун унда ҳозир учта давлат шарафини ҳимоя қилиш имкони бор. Бири – ота-онаси юрти бўлган Либерия. Иккинчиси – туғилган жойи Гана. Яна бири эса, вояга етган ватани Канададир. У эса учинчи танловни афзал кўрди. Девис 2026 йилги Жаҳон чемпионатида қатнашишдан хавотир олмаса ҳам бўлади. Чунки унинг юрти Канада, ЖЧга АҚШ ва Мексика билан мезбонлик қилади.

Кристиан Пулишич

Пулишич – расман америкалик. Чунки у океан ортидан келган. У Пенсильваня штатида туғилган. Унинг отаси 90 йилларда штатнинг «Харрисбург» клубида ўйнаган. Пулишичнинг болалиги Англияда кечди. У «Брейсли Таун» клуби ёшлари таркибида тўп сурарди. У Англия терма жамоаси таркибига кира олмайди. Буни имкони йўқ эди. Кристианда Хорватия фуқаролиги бор. Чунки у, асли ўша ердан. Ота-онаси хорват, унинг. Аммо футболчининг ўзи АҚШ терма жамоасини танлади.

Пьер-Эмерик Обамеянг

«Арсенал» сардори АПЛда тўп сурган иккита габонлик футболчининг биттасидир. Яна бири Марио Лемина бўлган. Пьер-Эмерик отаси Уилли каби Габон терма жамоасига сардорлик қилиб келмоқда. Аммо футболчининг ўзи Францияда туғилиб ўсган ва ўша ер фуқаролигини олган. Шу сабаб Франция терма жамоаси ундан ҳужумини кучайтириш учун фойдаланиши мумкин эди. Аммо Обамеянг азалдан Габон шарафини ҳимоя қилишни маъқул кўрган. Обамеганг «Милан»да ўйнаб юрган пайтида Италия U-19 жамоасига чақириқ олади. Унинг онаси испаниялик.Шу сабабдан Пьерда Испания шарафини ҳимоя қилиш имкони ҳам мавжуд эди.

Эрлинг Холанд

Ҳа, Англия терма жамоаси ҳужумда Кейндан ташқари Холанддан ҳам фойдаланиши мумкин эди. Чунки у Англияда, Лидс шаҳрида таваллуд топади. Унинг отаси 2000 йиллар бошида «Лидс Юнайтед» футболчиси эди. Шу сабабдан Эрлинг ҳозиргача «Лидс» мухлиси ҳисобланади. У Норвегия терма жамоасини танлайди. Чунки унга Англиядан ҳам таклиф бор эди. Холандни терма жамоага жалб қилиш ҳақида Англия терма жамоаси устози Гарет Саутгейт шундай деган эди:

«Биз уни Норвегияга қараганда эртароқ чақирган эдик. Аммо уни Йоркширда яшаётганида ушлаб қолишнинг имкони бўлмади. Биз улгурмадик».

 

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

 

Манба: futaa.com
Киритилди: 18:09, 02.12.2021.
Ўқилди: 3334 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.