Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси ўзининг тақдимот маросимига барчани таклиф этади

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 2012 йилги Олий лигамиз бошланишига оз фурсат қолмоқда. Кўплаб жамоаларимиз мавсумолди тайёргарликни сўнгги босқичини ўташмоқда. Баъзи жамоаларимиз эса ҳар мавсум олдидан янги футболчиларни таништириш маросимини ўтказишга одатланиб қолишган.

Бу йил олий лигага қайтган ва ўз олдига улкан мақсадларни қўяётган Тошкентнинг «Локомотив» клуби ҳам эртага, 12 март куни янги футболчиларнинг тақдимот маросимини ўтказади. Клуб вакилларининг маълумот беришича эртага янги футболчилар ва мураббийлардан ташқари клубнинг янги логотипи, ҳамда ушбу мавсумда жамоа фойдаланадиган янги формаларнинг ҳам тақдимот маросими бўлиб ўтади.

Ушбу тақдимотда Бинди Мустафо, Жора Оганесян, Максим Казанков ва Ромик Хачатрян каби легионерлар. Александр Шадрин, Ислом Иномов, Иброҳим Раҳимов ва Ислом Тўхтахўжаев каби Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари «Локомотив» клуби аъзолари сифатида таништириладилар.

Барча оммавий ахборот воситалари вакилларини, 12 март соат 11:00 да «Ўзбекистон» меҳмонхонасининг катта мажлислар залида бўлиб ўтадиган такдимот маросимига таклиф этамиз.

"Локомотив" футбол клуби.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:51, 11.03.2012.
Ўқилди: 9017 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7850]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4506]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3444]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3420]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3035]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2491]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1773]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1713]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1695]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1643]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик