Кириш Регистрация

Ди Мария Ла Лигага қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоасининг ҳужумкор яримҳимоячиси Анхель ди Мария фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. “Don Balon” нашри хабарига кўра, “Севилья” вингер хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Андалусияликлар январдаги трансфер ойнасида келишувга эришмоқчи. 

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли футболчи Франциянинг ПСЖ клубига тегишли. Томонлар ўртасидаги шартнома муддати 2021/2022 йилги мавсум охирида тугайди.

Ди Мария Ла Лигада ўйнаш тажрибасига эга. Аргентиналик футболчи тўрт мавсум давомида “Реал Мадрид” шарафини ҳимоя қилди.

Анхель Франция чемпионати жорий мавсумида 11 учрашувда 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 15:22, 06.12.2021.
Ўқилди: 4233 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8877]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4581]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4515]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4099]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4012]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3954]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3226]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2910]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2752]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2604]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик