Европа чемпионлар лигаси "F" гуруҳидан ўрин олган «Аталанта» ва «Вильярреал» жамоалари ўртасидаги ўйин кеча ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бугунга қолдирилганди. Учрашув эса бир соатдан кейин старт олади. Жамоаларнинг бошланғич таркиблари аниқ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйин орқали мусобақанинг нимчорак финалига чиқадиган сўнгги жамоанинг номи аниқ бўлади. "Вильярреал"ни дуранг ҳам қаноатлантирса, "Аталанта"га фақат ғалаба керак.
Европа чемпионлар лигаси, "F" гуруҳи, 6-тур
Аталанта Италия – Вильярреал Испания
9 декабрь, 23.00, «Адзурри д′Италия»
Аталанта – Муссо, Хатебур, Паломино, Толои, Демирал, Мэле, де Рон, Фройлер, Пессина, Иличич, Сапата.
Вильярреал – Рульи, Фойт, Альбиоль, Пау Торрес, Эступиньян, Альберто Морено, Мойсес Гомес, Капу, Парехо, Жерар Морено, Данжума.