Кириш Регистрация
17/04 18:00 Локомотив 0-2 Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК 3-2 Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед

ЕВРО-2012 презентацияси ЎФФ анжуманлар залида бўлиб ўтади

Баҳо:
+ | -

Евро-2012 мусобақасини бевосита Украина ва Польшадан туриб томоша қилиш имкони мавжуд. 15 март соат 16:00 да ЎФФ анжуманлар залида УЕФАнинг Евро-2012 мезбонлик программаси бўйича тақдимот маросими бўлиб ўтади.

Сир эмаски, 8 июнь куни старт оладиган Евро-2012 мусобақасига Украина ва Польша мамлакатлари мезбонлик қилади. Шу мақсадда УЕФА бир қатор мамлакатларда Евро-2012 программаси ва ташкилий масалалари бўйича тақдимот маросимини ўтказмоқда. Тақдимот асосан Евро-2012 мусобақасини бевосита Украина ва Польшадан туриб кузатишни мақсад қилган ҳорижий футбол мухлисларига мўлжалланган. УЕФА вакили Веселин Портарски презентация давомида Евро-2012 мусобақаси, ундаги меҳмонхона, ресторан, мухлислар учун яратилган шароитлар, ўйинлар учун чипта ва қолган барча ташкилий масалалар бўйича маъруза қилади. Мухлисларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаради.

Унда иштирок этиш истагида бўлган кишилар media@the-uff.comпочта манзилига хат йўллаб, ташриф ҳақида маълум қилишлари талаб этилади. Презентацияда иштирок этувчи кишилар касби ва сони чегараланмаган. Улардан фақатгина этика ва эстетика қоидаларига амал қилиб талаб этилади, холос.  

Манба: the-uff.com
Киритилди: 11:21, 14.03.2012.
Ўқилди: 8387 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик