"ПСЖ" ярим ҳимоячиси Рафинья қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин, дея хабар беради журналист Николо Скира.
Маълумотларга кўра, бразилиялик ярим ҳимоячи жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг келажакдаги режаларига киритилмаган.
Футболчининг агентлари 28 ёшли футболчининг Испания ёки Англия чемпионатига трансфери устида ишламоқда.
Жорий мавсумда Рафинья Лига 1да 5 та ўйинда қатнашди ва 220 дақиқани майдонда ўтказган ҳолда самарали ҳаракатлар амалга оширмади.