Англия терма жамоаси ва "Манчестер Сити" вингери Рахим Стерлинг бугун "Вулверхэмптон"га қарши ўйинда ўзининг юбилей голини уриши мумкин.
Гап шундаки, ҳужучининг ҳисобида ҳозирда АПЛда 99 та гол бор. Агар бугун у "бўрилар" дарвозасини ишғол қилса, чемпионатдаги 100 голини нишонлайди ва бундай натижа қайд этган тарихидаги 32-футболчига айланади.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" – "Вулверхэмптон" учрашуви бугун, Тошкент вақти билан 17:30 да старт олади.