Кириш Регистрация
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия 1-0 Қатар
10/01 22:00 Рома 2-0 Сассуоло
10/01 22:30 Жирона 1-0 Осасуна
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри

Миржалол Қосимов: «Бугун жуда кўп хатоларга йўл қўйдик»

Баҳо:
+ | -

«Бунёдкор» - «Машъал» учрашуви якунига етганидан сўнг матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Миржалол Қосимов иштирок этди ва журналистларнинг саволлларига жавоб қайтарди.

«Бунёдкор» бош мураббий Миржалол Қосимов ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни айтиб ўтди:

— Аввало мухлислардан узр сўрайман: бугун у даражада яхши  футбол кўрсатмаганимиз учун. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи бўлимда «Машъал» жамоаси аъзолари яхши ҳаракат қилишди. Айтиш мумкинки, уларга қарши ўйинаш  доим қийин бўлиб келган. Бугун ҳам худди шундай бўлди. Бизга тезкор гол керак эди. Лекин биринчи бўлимда рақибга қарши ҳеч нима қила олмадик. Иккинчи бўлимда эса футболчиларда сал жонланишлар бўлди. Бироқ «Машъал» жамоаси яхши ҳимояланиш билан бирга қарши ҳужумларда ҳам яхши ҳаракат қилишди.

Иккинчи бўлимда ўйин жонлироқ бўлди, деб ўйлайман. Аммо жуда ҳам кўп хатоларга йўл қўйдик. Шунинг учун ҳам мухлисларда узр сўраяпман. Бугун жуда ҳам қийин тарзда уч очкони қўлга киритдик. Ўйлайманки ҳали кўп ишлашимиз керак.

- Миржалол Қўшоқович, бугун жамоангизга жуда ҳам  қийин бўлганлигини ва хали жуда кўп ишлашларингиз кераклигин айтиб ўтдингиз. Олдинда сизларни ОЧЛда қийин ўйинлар кутиб турибди.  Қайсидир маънода бугунги баҳс сизларга тайёргарлик вазифасини ўтиб бериши керак эди.
- Ҳақиқатдан ҳам, бу учрашув биз учун ОЧЛдаги навбатдаги баҳс учун қайсидир маънода тайёргарлик вазифасини ўтиб бериши керак эди. Олдинда бизни жуда ҳам кўп ўйинлар кутиб турибди. Биринчидан, ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўришмиз ва чиройли ўйин кўрсатишимиз керак. Иккинчидан, эса натижа ҳам кўрсатишмиз шарт ва навбатдаги баҳсларни ўйлашимиз ҳам лозим. Бугунги ўйин ҳам осон кечмас эди. Буни олдиндан билар эдик ва ғалабага осонликча эришмадик.

- Жамоангиз сиз ўйлаган даражада ўйнай оляптими. Жамоангизга нималар етишмаяпти, деб ўйлайсиз?
- Албатта марказда жуда ҳам кўп тўп йўқотяпмиз. Олдинги чизиқлардаги ўйинчиларимизни ўйини қовушмаяпти. Бундан ташқари оддий вазиятларда хатоларга йўл қўяпмиз.

- Мухлислар Девид Карнини майдонга туширишингизни сўрашди. Уни нимага майдонга туширмадингиз?
- У ўйинга жисмонан яхши тайёр эмас эди. Шунинг учун ҳам терма жамоаси таркибида (Австралия назарда тутилмоқда) ўйнаганида ҳам Саудияга қарши ўйинда сўнги дақиқаларда захирадан майдонга тушди.
Ҳали олдинда ўйинлар кўп ва футболчи билан кўпроқ ишлашимиз керак. Ўйлайманки, бугунги кунда Саломов ундан кўра яхшироқ формада. Шунинг учун ҳам Шавкатни бугун асосий таркибда майдонга туширдим.

Абдумутал АБДУНАЗАРОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:52, 15.03.2012.
Ўқилди: 9141 марта.
Фикрлар: 33 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.