Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Бугун — еврокубоклар қуръаси

Баҳо:
+ | -

УЕФА чемпионлар Лигасининг курашни давом эттирувчи 8 клуби аниқ бўлса, эрталабгача Европа Лигасининг барча чорак финалчилари номи маълум бўлади.

Кўҳна қитъанинг ушбу нуфузли турнирларининг чорак финал ва ярим финалига қуръа ташлаш маросими бугун — 16 мартда бўлиб ўтади.

Тошкент вақти билан соат 16:45да НТВ+Футбол канали орқали Европа Лигаси 1/4 ва 1/2 финал ўйинларига қуръа ташланиши жонли эфирда олиб кўрсатилса, соат 17:00 да чемпионлар Лигасининг чорак ва ярим финаллари ўйинлари қуръаси тўғридан-тўғри намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА чемпионлар Лигаси чорак финал ўйинларининег дастлабкиси 27-28 март кунлари ўтади. Жавоб учрашувлари эса 3-4 апрелга белгиланган. Ярим финалларнинг дастлабкиси 17-18 апрелда бўлиб ўтса, жавоб ўйинлари 24-25-апрелларга мўлжалланган. Финал эса 19 май куни Мюнхендаги «Альянц Арена»да бўлиб ўтади.

Европа Лигаси 1/4 финал ўйинларининг дастлабкиси 29 мартга, жавоб учрашувлари 5 апрелга, ярим финаллар мос равишда 19 ва 26 апрелларга, финал эса 9 май куни Бухарестдаги Миллий стадионда ўтиши аввалдан белгилаб қўйилган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:39, 16.03.2012.
Ўқилди: 13536 марта.
Фикрлар: 39 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик