"Интер" ва ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен билан ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилишга қарор қилишди, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.
Манба берган хабарга кўра, томонлар 29 ёшли данияликнинг Италия чемпионатида кардиовертер-дефибриллятор билан ўйнай олмаслиги аниқ бўлгач, шундай қарорга келган. Қайд этилишича, “Интер” яқин орада футболчи билан шартнома бекор қилингани ҳақида расман эълон қилади.