"Челси" футболчиси АПЛни тарк этмайди. Daily Mail нашри хабарига кўра, Антонио Рюдигер учун "МЮ" ҳам даъвогарлик қилади. "Қизил иблислар" устози Ральф Рангник ҳимоячининг вакиллари билан яхши алоқада.
Шу сабаб Германия терма жамоаси аъзосини ўз жамоасига кўчиш учун кўндириши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Рюдигер ҳозирда ўз шартномасининг сўнгги 6 ойлигида турибди.
Бугунга қадар у билан "Челси" ўртасида ижобий музокаралар олиб борилаётгани ҳақида расмий хабарлар мавжуд эмас.