"Премьер-лига расмийлари душанба куни йиғилиш ўтказади"- дея хабар бермоқда Daily Mail.
Манбада келтирилишича, бу йиғилишнинг асосий сабаби КОВИД туфайли кўплаб АПЛ жамоалари азият чекаётгани дейилган. Ушбу йиғилишда Премьер-лига учрашувлари тўхтатилиши ва Англияда коронавирус билан бўлаётган вазият бироз чекиниши билан мусобақани давом эттириши хақда суҳбат ўтказилади.
Бироз аввал АПЛ расмийлари мусобақа тўхтатилмаслиги хақда хабар берган эди. Аммо, яна 4 учрашув қолдирилгач улар буни мухокама қилишни режалаштирган.