"Манчестер Юнайтед" клуби "Брайтон"га қарши баҳс қолдирилганидан сўнг, маҳаллий хайрия фондига 4000дан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотларини хайрия қилди. Ушбу ҳолат яна коронавирус билан боғлиқ вазият жиддийлашаётгани билан боғлиқ.
"МЮ" дастлабки локдавн пайтида ҳам 30 минг турли хил емакларни хайрия қилган эди. Шунингдек, клуб ўшанда бундай хайрли ишларга 50 минг фунт стерлинг ҳам ажратган.
Бунга қўшимча равишда эса "NHS" ишчиларига ҳам 60 мингдан ортиқ озиқ маҳсулотлари беғараз етказиб берилган. Эслатиб ўтамиз, "МЮ"нинг кейинги баҳси "Ньюкасл"га қарши кечиши керак.