"Арсенал" футболчилари кечаги баҳсда"Лидс" мухлислари томонидан ирқий тазйиққа учраган. Бу ҳақида Микель Артета маълум қилди:
"Ҳа, афсуслар бўлcинким, мен бу хабарни тасдиқлайман(ирқий камситиш). Бу воқеа бизга стадион назоратчиси томонидан маълум қилинди. Маъмурият бу воқеа билан алоҳида шуғуллланади. Бизнинг футболчилар заҳира ўриндиғида эканида мухлислар томонидан айтилган ҳақоратли гапларни эшитган.
Мен буни айнан қайси футболчига қарата қилинган иш эканини билмайман. Шу сабаб маъмурият футболчиларни бу борада сўроққа тортади. Аммо шуни айтишим мумкинки, бу айнан битта футболчига қарата айтилган эди".
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" кеча 4-1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз очколари сонини 32тага етказиб олди.