Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Миллатлар лигасида Жанубий Америка жамоалари қатнашади. УЕФА ФИФАга уруш очдими?

Баҳо:
+ | -

Шу ҳафта Жанубий Америка жамоалари навбатдаги УЕФА Миллатлар лигасида иштирок этиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди. “Stadion.uz” нашри ушбу лойиҳа ҳақида бироз фикр юритишга қарор қилди.

Охирги пайтларда УЕФА ва ФИФА ўртасидаги муносабатлар унчалик яхши эмас, бунинг асосий сабаби пулга бориб тақалади. Аввалроқ халқаро ассоциация Европа футбол иттифоқининг асосий молиявий лойиҳаси бўлган Чемпионлар лигасини барбод қилиши мумкин бўлган Суперлига ғоясини сўзсиз қўллаб-қувватлагани хабар қилинганди. ФИФА энди ҳар икки йилда бир марта Жаҳон чемпионатини ўтказиш ғоясини амалга оширишга ҳаракат қилмоқда, бу эса УЕФАнинг Европа чемпионатини хавф остига қўяди.

Европаликлар халқаро ассоциацияга қандай жавоб беришни ўйлаб топдилар. Жанубий Америка терма жамоаларининг Миллатлар лигасига таклиф этилиши, ушбу турнирни жуда қизиқарли ва юқори савияли турнирга айлантиради. Бўлимларга бўлинишни ҳисобга олсак, А лигаси энг яхши жамоаларни ўзида жамлаши мумкин, бу эса кучли жамоаларнинг бир-бирига қарши доимий ўйинларига олиб келади.

Ростини айтсак, жаҳон футболида фақатгина Европа ва Жанубий Американинг энг яхши жамоалари фаворит ҳисобланади. Юлдузли африкаликларда ҳам, осиёликларда ҳам, шимолий америкаликларда ҳам дунёнинг энг кучлиси номига даъвогарлик қиладиган терма жамоалар ҳалигача йўқ. Жаҳон чемпиони номи учун фақат икки қитъа кураш олиб боради. Шундай қилиб, Европа ва Лотин Америкаси жамоаларидан ташкил топган Миллатлар Лигаси ҳақиқатан ҳам дахшатли турнир бўлади.

ФИФА пул миқдори ошириш мақсадида, жаҳон чемпионатида қатнашадиган жамоалар сонини кўпайтирмоқда. 2026 йилги жаҳон чемпионатида 48 нафар иштирокчи бўлади. Очиғини айтганда, бу турнир даражасини пасайтиради. Ҳозир ҳам жаҳон чемпионатида мусобақага мутлақо ярашмайдиган баҳслар етарлича бўлади. Гуруҳ босқичида ўта йирик ҳисоблар мунтазам равишда бўлиб туради, бу эса қизиқишни унчалик ҳам оширмайди.

Шу фонда УЕФА қизиқарли муқобил вариант таклиф қилиши мумкин - ҳар бир ўйинда интрига бўладиган, юлдузлар мунтазам равишда ўзаро кураш олиб борувчи 16 та энг кучли терма жамоалар ўртасидаги ихчам мусобақа. Бундан ташқари, Миллатлар Лигаси яна бир муҳим плюсга эга бўлади. Жаҳон чемпионатларида у ёки бу юлдуз жароҳати туфайли турнирни ўтказиб юбориши мумкин бўлган эпизодлар кўп. Миллатлар Лигаси узоқ муддатда ўтказиладигани сабабли, юлдузнинг тасодифий жароҳат олиш омили камроқ роль ўйнайди.

Энг қизиғи, УЕФАнинг мини-жаҳон чемпионатини яратиш бўйича ушбу ташаббуси билан курашиш ФИФА учун қийин бўлади. Миллатлар лигаси ўртоқлик ўйинлари ўтказилиши мумкин бўлган кунларда ўтказилади. Шу билан бирга, халқаро ўртоқлик учрашувларига ҳеч қандай тақиқ йўқ ва уни ўтказилишига қаршилик бўлиши мумкин эмас.

Умуман олганда, УЕФАга маълум вақтдан кейин бошқа қитъалар терма жамоаларини Миллатлар лигасига қўшилишига ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди. Натижада, ушбу турнир ўзининг бўлинмалари билан ҳақиқатан ҳам жаҳон чемпионатига ҳақиқий муқобил бўлиши мумкин.

Асосий муаммо анъанавий равишда пул бўлиши мумкин. КОНМEБОЛ, шубҳасиз, Жанубий Америка жамоаларининг Миллатлар Лигасидаги иштирокидан ўз улушини олишни истайди. Агар УЕФА бўлишишга рози бўлса, унда ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак. Акс ҳолда, КОНМEБОЛ терма жамоалар мусобақада қатнашиш имконига эга бўлмасликлари учун тақвимни шунчаки ўзгартириб қўйиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатига саралаш жараёнида УЕФА тақвим яхлитлигини сақлаб қолиш ва жаҳон чемпионатининг бўлажак мезбонларига яхши тажриба орттириш мақсадида Қатар терма жамоасини 5 та терма жамоадан иборат гуруҳга қўшилишни таклиф қилган эди.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

Киритилди: 12:26, 19.12.2021.
Ўқилди: 2630 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.