«Анже» ҳужумчиси Муҳаммад-Али Чо Англия Премьер-лигаси жамоалари эътиборини тортган.
Хусусан, «Челси» 17 ёшли ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўради, аммо футболчининг трансфери учун курашда ҳозирча «Саутгемптон» фаворит бўлиб турибди.
Жорий мавсум Чо «Анже» сафида 18 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган. Унинг трансфер қиймати 12 миллион еврога баҳоланмоқда.