Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ президенти Жоан Гаспар - Жоан Лапортанинг Ла Лига раҳбари Хавьер Тебас ва «Реал» президенти Флорентино Переслар билан ўзаро муносабатлари ҳақида фикр билдирди.
«Мен кимга кўпроқ ишонишимни сўраманг, чунки, мен буларнинг иккисига ҳам ишонмайман. "Барселона"нинг ҳозирги президенти Тебас билан яқин алоқада бўлишни яхши кўради, лекин Ла Лига раҳбари "Барселона"ни умуман ёқтирмайди.
Иккинчи тарафдан Перес "Барса"ни спорт тарафидан ёқтирмайман. «Барселона» – Флорентино учун буюк рақиб, Тебас учун эса шахсий.
Мен Мадридда Флорентинодан бошқа президент бўлишини маъқул кўрардим, лекин у яқин йиллар ичида бу лавозимдан кетмайди. Мен Лапортага ундан узоқроқ юришини маслаҳат бераман. Суперлига келишувига амал қилиш керак.
Мен Пересга ишонмайман. Ўйлайманки, у "Реал" учун фойдали, "Барселона" учун зарарли бўлган нарсаларни амалга оширишга ҳаракат қилади», – деди Гаспар.