«Лейпциг» раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Брайан Броббининг ўйинидан норози, деб ёзади Bild.
«Буқалар» қишда футболчидан қутулиш ниятида. Ҳужумчини «Аякс»га ижарага бериш варианти кўриб чиқилмоқда.
Маълумот учун, Бробби жорий мавсум Бундеслигада 9 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.