Кириш Регистрация
29/12 00:45 Аталанта 0-1 Интер
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

Александр Петров: «Жамоам ўйинидан қониқмадим»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

“Ардус” бош мураббийи Александр Петров ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жамоасининг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмаганини таъкидлади.

— Биринчи ўйин ҳар доим қийин бўлади. Боз устига, мавсумдаги зич тақвим туфайли мусобақага яхши тайёргарлик кўра олмадик. Жамоамизнинг 9 нафар аъзоси миллий терма жамоа аъзо ҳисобланади. Миллий чемпионат ўйинлари эса 9 март куни якунига етди. Шунинг учун ушбу мусобақага тайёргарлик кўриш учун атиги бир ҳафта шуғулландик. Бугунги ўйинда Артур Юнусов жароҳат олди. У кейинги ўйинларда бизга ёрдам бера олмаслиги мумкин. Бугун ўйлаган барча ишларимиз амалга ошмади. Ҳужумда кўплаб вазиятлардан фойдалана олмаган бўлсак, ҳимояда ҳам ёмон ўйнадик. Жамоамизнинг ўйинидан умуман қониқиш ҳосил қилмадим. Аслида, ҳисоб биз учун қулайроқ кўриниш олса, ўйинга захирадаги футзалчиларни ҳам туширмоқчи эдим. Аммо бунга имкон бўлмади.

— Жамоада фақат 2та тўртлик борми ёки учинчи ва тўртинчи тўртликлар ҳам борми?
— Асосан иккита тўртлигимиз бор. Қолган 7-8 нафар ўйинчини бошқа жамоаларга ижарага бериб юборгандик.

— Бошқа рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
— Қирғиз футзалини нисбатан яхши биламиз. Қатар клубини эса ўтган йили бўлиб ўтган клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида кўрганман. Шундан кейин уларнинг сафига Испаниянинг юқори дивизионида ўйнайдиган 2 нафар легионер қўшилишди. “Ал-Карх”ни эса яхши билмаймиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:48, 19.03.2012.
Ўқилди: 7512 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.