“Наполи” ҳужумчиси Дрис Мертенс клуб у билан шартномани яна бир йилга узайтиришига умид қилмоқда. 34 ёшли футболчи 2013 йилдан бери Неапол клубида тўп сурмоқда ва 376 та расмий ўйинда 141 та гол уриб, клубнинг энг яхши тўпурарига айланган.
- Келинг, нима бўлишини кўрамиз. Мен тўққиз йилдан бери шу ердаман ва жуда бахтлиман. Ўзимдаги бор нарсани “Наполи”га бердим. Фаолиятимни шу ерда давом эттираман деган умиддаман, акс ҳолда юзимда табассум билан, ҳамма нарсадан миннатдор бўлиб кетаман.
Эслатиб ўтамиз, “Наполи” Мертенсни сақлаб қолмоқчи, лекин улар баъзи натсаларни келиша олмаяпти