"Тоттенхэм" футболчиси Деле Алли жамоадан кетади. Унинг вакиллари ҳозирда ўз мижозига янги клуб излаш билан банд.
25 ёшли ярим ҳимоячи Конте қўл-остида ҳаракат қилишни истайди. Аммо раҳбарият уни сотишни маъқул кўрмоқда.
Унга энг асосий даъвогарлар қаторида "Ньюкасл" ҳамда "Вест Хэм" еътироф этилмоқда.
Шунингдек, Алли учун Бундеслигадан ҳам таклиф борлиги айтилган. Футболчи бу мавсумда жами 15 марта майдонга туширилган.