"Арсенал" афсонаси Кевин Кампбелл Душан Влаховични Лондонга келишни истамагани ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Агар Влахович келишни хоҳламаса, демак, муқобил вариантлар қидириш лозим. Жамоага футболчиларни жалб қилиш жуда муҳим омил саналади. Аввало, "Арсенал"га келишни истайдиган вариантни топиш лозим. Ишончим комил, кўплаб футболчилар, ҳужумчилар бу клубни орзу қилади. Ким келишидан қатъий назар ўзи истаб, ўйнайман деб келиши керак. Влахович истамади. Демак, бошқа номзодларни ўрганиш керак".
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал"нинг асосий ҳужумчиси Обамеянг январь ойида жамоадан кетиши мумкин.