Кириш Регистрация

ФУТЗАЛ: «Ардус» учун қулай ҳисоб

Баҳо:
+ | -

“Ар-Райян” ва “Налоговик” ўртасидаги баҳс илк тур ўйини бўлсада, бу ўйин кўп нарсага ойдинлик киритиб бериши керак эди. Ўйин ғолиби Осиё чемпионати йўлланмаларидан бирини қўлга киритиш учун ажойиб имкониятга эга бўлиб оларди.

Ўйиннинг мавъулиятини ҳис қилган жамоалар асосий эътиборни ҳимояда тартибли ўйнашга қаратишди. Ҳар ҳолда ўтказиб юбориладиган гол жамоаларга қимматга тушиши мумкин эди. Қатарликлар сафида легионер футболчилар маҳорат бобида қирғизлардан устун бўлсаларда, “Налоговик” жамоавий ўйин ва футзалчиларнинг яхши спорт формаси эвазига рақибнинг ҳужумларини қайтаришга ҳамда қарши ҳужумда қатарликларни жазолашга ҳаракат қилишди. Биринчи бўлим давомида ҳар иккала жамоада яхши имкониятларга эга бўлишди. Дарвозабонлар яхши ҳаракат қилишгани боис, дастлабки 20 дақиқаликда тўп дарвозаларга кирмади.

Иккинчи бўлим бошида дастлабки қирғизистонликлар стандарт вазиятдан фойдалана олишмаган бўлса, “Ар-Райян” ўз имкониятидан фойдаланди ва ҳисобни очди. Орадан кўп этмай, “Райян”нинг легионери Хоши Шота индивидуал маҳоратидан фойдаланиб, ҳисобни 2:0га етказди.

Ўйин тугашига 8-9 дақиқа қолгандан бошлаб қатарликлар 3 дақиқага концентрацияни йўқотишди ва натижада улар ўта қаттиқ жазоланишди. Дастлаб Исаев ва Мендибаев бир-бирига ўхшаш вазиятда (ўткир бурчак остидан дарвозабон билан бирга-бир ҳолат) дарвозабонни доғда қолдиришган бўлса, Рисукулов эса ҳимоячилар ва дарвозабоннинг довдирашидан фойдаланиб, клубини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Шундан сўнг қатарликлар қисқа муддатли “уйқу”дан уйғонишди ва яна ташаббусни ўзлари томонга оғдиришди. Бешинчи ўйинчи тактикаси ҳам уларга фойда бермади. Аксинча, бу услуб бўш қолган дарвозадан гол ўтказиб юбориш хавфини вужудга келтира бошлади. Шунга қарамай, “Ар-Райян” футболчилари ҳисобни танглаштирувчи голни қарши ҳуужмдан сўнг киритишди.

Қизиқарли ўтган учрашув “Ардус”ни қаноатлантирувчи ҳисоб билан тугади. Бугун жамоамиз соат 16:00да “Налоговик” билан куч синашади.

“АР-РАЙЯН” (Қатар) – “НАЛОГОВИК” (Қирғизистон) – 3:3
Голлар: Саъд Билол (21), Хоши Шота (24), Султон Билол (38) — Рустам Исаев (32), Азамат Мендибаев (33), Улан Рискулов (34)
“Ар-Райян”:
Бошланғич  таркиб: 13. Бади Жоҳар, 2. Султон Билол, 4. Саъд Билол, 5. Антонио Хесус, 8. Хоши Шота.
Захира. 3. Саъд Жума, 6. Салим ал-Жарҳаб, 7. Муҳаммад Али, 9. Аҳмад Ража, 11. Мунийр Муҳаммад, 1. Абдулҳоди Ҳассан, 18. Аббдулраҳмон Ориф.
“Налоговик”:
Бошланғич таркиб: 19. Кирил Ермолов, 5. Улан Рискулов, 9. Азамат Мендибаев, 13. Айбек Кирманчи, 18. Евгений Пилапас.
Захира: 1. Эркин Расулов, 6. Андрей Пестряков, 8. Эркин Табалдиев, 10. Рахат Токоев, 11. Рустам Исаев, 12. Эрзат Аралбаев.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:16, 20.03.2012.
Ўқилди: 8733 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.