"Челси"нинг "Кристал Пэлас"да ижара асосида ўйнаётган футболчиси Конор Галлахер жамоа мухлисларига видео хабар қолдирди. У йил ўйинчиси унвонига лойиқ кўрилганидан кейин "бургутлар" мухлисларига шундай дейди:
"Салом, "Пэлас" мухлислари. Мен бугун сизларнинг ҳаммангизга ушбу совринни ютишимда ёрдам берганингиз учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бу кўп нарсани англатади. Мен ҳозир ушбу клуб шарафини ҳимоя қилаётганимдан фахр ҳис этаяпман. Мен бу ерда севимлига айландим. Ҳозирга қадар ушбу мавсум мен учун ажойиб кечмоқда. Ҳаммангизни кириб келаётган Рождество билан муборакбод этаман".
Эслатиб ўтамиз, Галлахер бу мавсумдаги ҳаракатлари учун Англия терма жамоасига чақирув олган эди.