Кеча “Севилья”га қарши кечган ўйин (1:1) “Барселона”нинг германиялик дарвозабони Марк-Андре тер Штеген учун юбилей учрашув бўлди. Дарвозабон “кўк-анорранглилар” сафидаги 300-учрашувини ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, тер Штеген 2014 йилдан бери Каталония жамоасини шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 29 ёшли футболчининг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.
Испания чемпионатининг жорий мавсумида Марк-Андре 16 та ўйин ўтказиб, 19 та гол ўтказиб юборган.
Ла Лиганинг 18-туридан сўнг “Барселона” 28 очко жамғариб, турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.