Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Дунёдаги энг машҳур инсайдер ҳақида

Баҳо:
+ | -

Анчадан бери у ҳақда ёзишни ўйлаб юрардим. Ким у ўзи? Қаердан бундай ишончли маълумотларни олади? Ҳаммаси қандай бошлаган? Хуллас, қуйида дунёнинг энг машҳур инсайдери Фабрицио Романо ҳақида сўз боради.

Бурилиши нуқтаси – “Ла Масиа”дан қўнғироқ”

У мен билан деярли тенгдош бўлиб, 1993-йилда Неаполда туғилган. Миландаги нуфузли Муқаддас қалб католик университети битирирувчи бўлган Фабриционинг ҳаёти 18 ёшида, бир телефон қўнғироғи туфайли буткул ўзгариб кетган. “Ла Масиа”даги (“Барселона” футбол мактаби) агентлардан бири ёш журналист билан боғланиб, кичик илтимоси бор экан ҳақида айтади.

“У (агент) мендан икки ёш иқтидорли футболчи – Жерар Делафеу ва Мауро Икарди ҳақида мақола ёзиб беришимни илтимос қилганди” – деб эслайди инсайдер ҳаётини ўзгартирган ўша воқеани. Кейинчалик айнан мана шу агент билан ҳамкорлик Фабрициога инсайдерлик ишидаги старти учун муҳим бўлиб чиқди. Икардининг “Сампдория” ва “Интер”га трансферлари ҳақидаги инсайдлар уни футбол оламига машҳур қилди.
 
“Ўшанда Икардининг агенти менга – трансфер деярли амалга ошди, сен бу ҳақда ёзишинг мумкин, деб айтган. У берган маълумотлар аниқ бўлиб чиқди. Шундан сўн менга футбол журналистикасининг бу жабҳаси жуда ёқиб қолди. Трансферлар олами бамисоли чангалзор – ҳар куни қандайдир ўзгаришлар юз беради. Менга бу темп Чемпионлар лигасини эслатади. Аниқ инсайд эса бу ЧЛ финалида урилган голдир”.

Мулоқот ва яна мулоқот

Романо жуда кам ухлайди. Суткада 5 соат уйқу унинг учун бу жуда яхши деганидир. Доим воқеаларни кузатиб бориш, дунёнинг турли нуқталарида, турфа соат кенгликларида бўлаётган музокаралар ҳақида билиш учун инсон кам ухлашдан ташқари кўп сонли ишончли танишга эга бўлиши, улар билан алоқани тўғри йўлга қўйиши ва охир оқибат тинмай қўнғироқлашиб туриши лозим. У футбол агентлари, мураббийлар ҳамда клуб директорлари билан мунтазам ёзишмалар олиб боради. Мана шундай кишилар билан мутлақ тўғри мулоқот олиб бориши италияликнинг энг кучли жиҳати саналади. Уни бу давраларда жуда ҳурмат қилишади. Твитлари билан дунё футбол жамоатчилигини таъсирлантириб юборувчи Фабрицио кунига ўртача 50 нафар инсон билан қўнғироқлашади. Ҳозирда уни твиттерда 6 млн. нафар фойдалунувчи кузатиб боради.

Албатта, инсайд ва инсайдерлик нозир тушунчалар. Биргина нотўғри ахборот билан бор обрў ва нуфузингиз парчаланиб кетиши ҳеч гап эмас. Фабриционинг фаолиятида ҳам жуда кам бўлсада бундай ҳолатлар бўлган. Бироқ, унинг бошқа инсайдерлардан фарқи ҳеч қачон тезкорликни аниқликдан олдинга ўтказиб юбормаслигидир.

“Сен АПЛ, Ла-Лига, А Серия ёки Бундеслигани кузатиб бориб, уларга боғиқ маълумотларни доим ҳам биринчи бўлиб етказиб боришинг иложисиз. Буни қабул қилиш лозим. Мен одамлар ўқиганда – ҳа, буни Фабрицио ёзди, демак бу ишончли маълумот, дейишларини истайман”.
 
Юқорида эсланганидек, Романо твиттер микроблогининг фаол фойдаланувчисидир. У ўз саҳифасида нафақат муҳим инсайдларни эълон қилиб боради, балки айни вақтда ҳар куни футбол мухлислари билан мулоқот қилади.
 
“Албатта ҳаммага жавоб бериш имконсиз. Бироқ мен иложи борича саволларга жавоб беришга интиламан, чунки футбол ишқибози бўлиш нима эканини яхши ҳис қиламан. Бу жараённи жуда ёқтираман” – дейди Фабрицио Романо.

Италиялик журналист Европанинг нуфузли Sky Sports телеканали ва The Guardian нашри билан яқиндан ҳамкорлик ҳам олиб боради. Романонинг янги твитини бутун дуёдаги ўн минглаб футбол журналистлари кундузи интиқлик билан, тунлари эса мижжа қоқмай кутишади. Ўша твит пайдо бўлгач бу журналистлар Фабрициога таянаб миллиарлаб фубол ишқибозларига янги транфер ҳақида хабар беришади. Бу ажойиб жараён бўлиб, унинг марказида Фабрицио Романо туради.

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 09:46, 24.12.2021.
Ўқилди: 2365 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.