24 ёшли марказий ҳимоячи Артём Филипосян - бугунги беллашувнинг қаҳрамонларидан бири. Бунёдкор гол ўтказмаганлигида унинг ҳам улуши бор, албатта:
«Учрашувдан олдин менда озгина ҳаяжонланиш бор эди. Ахир бу мен учун Чемпионлар лигасидаги илк ўйин эди. Дастлабки 10 дақиқадан сўнг ҳаммаси ортда қолди».
«Бунёдкор олдидаги бугунги вазифа — ҳимояда нолга ўйнаб, ҳужумда имкон қадар гол киритиб олиш эди».
«Ҳаммамиз ҳамжиҳат ҳаракат қилдик. Менимча, «Поханг Стилерз» бизга бироз менсимай қаради. Биз эса, аксинча, чиройли ўйин намойиш этиб, нимага қодир эканлигимизни мезбонларга яққол кўрсатиб қўйдик. 1-турдаги омадсизликдан сўнг бугун ғалаба қозониш бизга сув ва ҳаводек зарур эди», дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "Бунёдкор" расмий сайти.