Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Деян Журжевич: «Майдонда шунчаки уйин эмас, жанг кечди»

Баҳо:
+ | -

Мехмонлар мураббийининг савол-жавобларидан кейин кириб келган Деян Журжевич ўйин ҳақида тўхталар экан, натижа ўйинга яраша бўлганлини қайд этди.

"Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Майдонда шунчаки уйин эмас, икки жамоа ўртасида кураш, жанг кечди деган бўлар эдим. Қисқа вақт ичида жамоа ўйинини ижобий томонга ўзгартириш қийин. Бир нечта футболчиларимиз олимпия терма жамоасидан эндигина сафимизга келиб қўшилишди. Улар билан жамоавий ўйин борасида бироз қийинчиликлар туғлди. Уларнинг жамоавий ўйинга киришиб кетишларига бироз вақт керак. Шундай бўлсада, ёмон ўйнадик дея олмайман. Ўйин оҳирида ҳакам киритган голимизни офсайд дея ҳисобга олмади. Менга бу гол тоза киритилгандек бўлди. Ҳатто захира ўриндиғида турган жойимда кўрдим. Аммо, нима ҳам дея олардим, бу ўйин. Дурранг натижа ким учун фойда, ким учун зарар эканлигини гуруҳ босқичи якунлангач, билиб оламиз".

-Олимпия терма жамоаси сафидаги ўйинларда Ойбек Қиличев тўпни ўзи билан кўп олиб юради. Унинг бу одати клубдаги ўйинларда ҳам кўзга ташланмоқда. Бугун ҳам у кўплаб вазиятларда тўпни ортиқча ушлаб турди. Бу ҳаракат, жамоа ўйинига таъсир ўтказмай қолмади. Кўплаб вазиятларда, тезкор қарши ҳужумга ўтиш керак бўлган пайтда ҳалақит қилгандек бўлди.

-Мен бундай деб ўйламайман. Ойбек Қиличев яхши техникага эга бўлган футболчи. Умуман техникаси унингдек бўлган яна бир нечта футболчига эга бўлсак, ёмон бўмасди.

-Алексей Николаевни ҳимоя марказига ўтказиб хато қилмадингизми?. Бизнингча, у марказда кўнгиладидек ўйин намойиш қила олмади. Николаев ҳар доим қанотда ўйнаб келган. Ёки бошқа вариант сизда йўқмиди?

- Боя айтганимдек бир неча ўйинчиларимиз маълум сабабларга кўра жамоа ўйинига тайёр эмас. Николвев катта тажрибага эга ўйинчи. Шунинг учун ҳам уни бугун ҳимоя марказига қўйдим. Кўрган бўлсангиз, рақиб ҳужумчилари бироз бўйин баланд эди ва улар асосан жарима майдонимизга узун, ҳаволатиб оширилган паслар билан хавф солиб туришди. Ўйлашимча Николаев бугун ёмон ўйин кўрсатмади. У менинг ишончимни оқлади.

- Сиз мавсум олдидан келажакдаг режалар ҳақида гапирганингизда, "менга 45 дақиқа эмас, 90 дақиқа ўйнай оладиган ўйинчилар керак деган эдингиз". Негадир бу фикрлар ўзини оқламаётгандек. Ўйинчилар иккинчи бўлимда чарчаб қолишмоқда.

- Майдонда 90 дақиқа бир маромда ўйнай оладиган жамоа бу "Барселона" бўлса керак. Мен бундай маънода айтмаган эдим. Ўйин темпини, суратини бир маромда ушлаб туриш учун ас қотадиган ўйинчилар керак деган эдим. Умуман олганда таркиб ёмон эмас. Яна қайтараман. Мана, беш-олти нафар футболчимиз олимпия терма жамоасидан эндигина қайтиб келишди. Эртага эса яна кетишади. Улар тўлиқ сафимизга келиб қўшилишса, барчаси жойига тушиб кетади деб ўйлайман.

-Сиз мавсум бошида жамоага таклиф этилган футболчиларни ўзингиз шахсан таклфи этдингизми, ёки уларни рахбарият таклиф этганми?

-Бу футболчиларни жамоа раҳбарияти ва мураббийлар биргаликда маслаҳатлашиб таклиф этганмиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:13, 20.03.2012.
Ўқилди: 7851 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.