Эрондаги муҳташам “Озодий” стадионида “Истиқлол” жамоасига қарши майдонга тушган Қаршининг “Насаф” жамоаси дуранг натижа қайд этди.
Бутун учрашув мобайнида иккала жамоа ҳам гол киритиш учун бир қатор имкониятларга эга бўлишди. Бироқ вазиятлардан фойдаланиш кўрсаткичи иккала жамоада ҳам нолга тенг бўлди. “Насаф” ўз одатига содиқ қолган ҳолда асосан қанотлардан ҳаволатиб тўпни жарима майдончасига етказиб берган ҳолда гол киритишга ҳаракат қилган бўлса-да бу имкониятларнинг барчаси бесамар кетди.
Мезбонларнинг хавфли вазиятлари анчагина салмоқли бўлди. Бироқ бу вазиятларда қаршиликлар посбони Муроджон Зуҳуров ва ҳимоячиларнинг ишончли ҳаракатлари эвазига вазиятлар бартараф этилди.
Шундай қилиб, ОЧЛда дебют қилаётган Қаршининг “Насаф” клуби илк очкосини қўлга киритди. Илк очко айнан Эронда бўлиб ўтган учрашувда қўлга киритилди.
ОЧЛ. А ГУРУҲИ
2-тур
ИСТИҚЛОЛ – НАСАФ 0:0
«ИСТИҚЛОЛ»: 1. Маҳди Раҳматий, 2. Ҳусрав Ҳайдарий, 3. Меҳди Амирободий (с), 5. Суҳайл Умронзода, 9. Ораш Бурҳоний (Исмоил Шарифат, 81), 12. Жлойд Самуэл, 16. Майсом Ҳусайний, 20. Горан Йеркович (Милад Майдовудий, 65), 32. Фаридун Зандий, 33. Пежман Мунтазарий, 40. Али Хамудий.
«НАСАФ»: 42. Муроджон Зуҳуров, 4. Мақсуд Каримов (Шерзод Аъзамов, 47), 5.Ботир Қораев (с), 7.Жаҳонгир Жиямуродов, 8. Андрей Переплёткин (Илҳом Шомуродов, 90+3), 17. Артур Геворкян, 18. Фозил Мусаев, 19. Иван Бошкович, 20. Эркин Бойдуллаев, 22. Шоҳруҳ Гадоев (Мирзакамол Камолов, 80), 34. Боян Малишич.
Ҳакамлар: Масъуд Ал-Ҳилол, Марҳун Ал-Маяҳий, Ҳошил Ал-Ҳиноий, Али Ал-Ҳусний (барчаси — Уммон).